Ортикча солик туловларини хисоблашнинг янги тизими

17 Oct, 2020

  Қизғин палла, 2020 йил III чорак учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини топширишнинг сўнгги куни! Buxgalter.uz бухгалтерлар томонидан солиқ ва бухгалтерия гуруҳларининг Телеграм-каналларида кўтариладиган саволларга жавобларни тайёрлади:

- Ҳисобот даврида реализация қилишдан олинган даромад мавжуд бўлмаганда бошқа даромадларга қайси ставка бўйича солиқ солинади?

- 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида воситачилик фаолиятидан олинган даромад 50 млн сўмни ташкил этди. III чоракда корхона ишламади ва асосий фаолиятдан даромадга эга бўлмади.

Бироқ бошқа даромадлар бўлди:

  • баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашда курсдаги ижобий фарқнинг салбий фарқдан ошиши – 2 млн сўм;

  • молиявий ёрдам (қайтариш асосида) – 20 млн сўм.

9 ой учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз:

  1. Корхонанинг асосий фаолият турини танлаймиз – “Воситачилик хизматлари кўрсатиш”.

  2. Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устуни автоматик тарзда тўлдирилади ва 2020 йил биринчи ярим йиллик учун 010-сатрнинг қийматига тенг бўлади. 010-сатрнинг 4-9-устунларида фаолият турлари бўйича реализация қилишдан олинган даромадни тақсимлаймиз.

  3. Бошқа даромадни 1-иловада – 0304, 0310-сатрларда кўрсатамиз. 1-илованинг 030-сатри қиймати Ҳисоб-китобнинг 030-сатрига ўтказилади.

  4. 070-сатрни “Солиқ ставкаси” дастур автоматик тарзда тўлдиради. Бизнинг мисолимизда ставка 25%га тенг.

Корхона томонидан асосий фаолиятдан ташқари олинган даромадларга ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади .

Ҳисоб-китоб 9 ой учун тақдим этилади. Устунлик қиладиган фаолият тури ҳам 9 ой учун маълумотлар бўйича аниқланади. Ушбу даврда корхона фақат воситачилик фаолияти билан шуғулланганлиги боис, бошқа даромадларга ушбу фаолият тури ставкасини қўллаш лозим-25%

Эътибор беринг

Солиқ даврида (календарь йил) корхонада реализация қилишдан олинган даромад мавжуд бўлмаганда, вазиятда келтирилган бошқа даромадларга 4% ставка бўйича солиқ солинади .

Бунинг учун 4-устунда ИФУТ коди бўйича ўзингизнинг асосий фаолият турингизни танланг – “Воситачилик хизматлари кўрсатиш”. Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида ушбу фаолият турига тўғри келадиган солиқ ставкаси акс эттирилади (25%). Ушбу фаолиятдан даромадлар мавжуд эмаслиги боис, 080-сатрда “Тузатиш киритилган солиқ ставкаси” автоматик тарзда акс эттирилади – 4%.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича 

Воситачилик хизматлари кўрсатиш

1

2

3

4

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

010

0,00

0,00

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

0101

0,00

 

Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар

011

0,00

 

Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобнинг 1-иловасининг 020-сатри)

012

0,00

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда

020

 

 

Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар  (Ҳисоб-китобга 1-илова 030-сатр)- жами

030

22 000 000,00

22 000 000,00

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр)

040

22 000 000,00

22 000 000,00

улардан, жорий солиқ даврининг I чораги учун солиқ солинадиган жами даромад (I чорак учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри)

0401

 

 

Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши (Ҳисоб-китобнинг 2-иловасининг 010-сатри)

050

0

 

Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр)

060

22 000 000,00

22 000 000,00

Солиқ ставкаси, фоизда

070

х

25,00

Тузатиш киритилган солиқ ставкаси, фоизда (Ҳисоб-китобнинг 4-иловасининг 040-сатри ёки 5-иловасининг 070-сатри)

080

х

4

Айланмадан олинадиган солиқ суммаси – жами (060-сатр х 080-сатр), шу жумладан:

090

880 000,00

 880 000,00

- Нима учун Ҳисоб-китобнинг 0401-сатрида I чорак учун даромадни кўрсатиш лозим?

- Ҳа, ҳақиқатан, 0401-сатрда I чорак учун солиқ солинадиган жами даромад кўрсатилади (I чорак учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри). Ушбу қўшимча сатр фақат 2020 йилда керак, сабаби 2020 йил 1 апрелга қадар (I чорак) олдинги даврларнинг солиқ имтиёзлари амал қилган. Уларнинг тўғри қўлланилишини аниқлаш учун I чорак учун алоҳида ахборотга эга бўлиш зарурати пайдо бўлди.

2020 йилда корхонада қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:

 

чорак

Биринчи ярим йиллик

ой

Реализация қилишдан олинган даромад

200 млн сўм

300 млн сўм

500 млн сўм

Бошқа даромад

20 млн сўм

30 млн сўм

50 млн сўм

Солиқ солинадиган даромад

220 млн сўм

330 млн сўм

550 млн сўм

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

Саноат

1

2

3

4

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

010

500 000 000

500 000 000

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

0101

0,00

 

Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар

011

0,00

 

Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобнинг 1-иловасининг 020-сатри)

012

0,00

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда

020

100,00

100,00

Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар  (Ҳисоб-китобга 1-илова 030-сатр)- жами

030

50 000 000

50 000 000

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр)

040

550 000 000

550 000 000

улардан, жорий солиқ даврининг I чораги учун солиқ солинадиган жами даромад (I чорак учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри)

0401

220 000 000

220 000 000

 

Дилором САИДОВА,

«Норма» эксперти

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, улар Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот берувчи асос бўлади.

kuitngВернуться назад
kuting

Как начать с нами сотрудничать?

Предпринимателы желающие сотрудничать с нами могут оставить заявку на сайте, позвонить нам, задать свой вопрос, отправить свое обращение по почте на info@tttaudit.uz

+998 99 851 80 13 Отправить

×

ЗАКАЖИТЕ БЕСПЛАТНУЮ КОНСУЛЬТАЦИЮ

Или позвоните по номеру

(+998 93) 373-24-71
Спасибо, Ваша заявка принята
Наш представитель свяжется с Вами, Хорошего дня!)
OK
Спасибо, Ваш отзыв принят.
Наш модератор проверит его и выложит на сайт!)
OK

×

Оставить отзыв