Агар экспорт хизматларини реализация килиш жойи Узбекистон хисобланмаса, ККС буйича хисобот кандай топширилади

20 Oct, 2020

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланмайдиган хизматлар кўрсатувчи корхона ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 020-сатрини тўлдириш чоғида “хато” қабул қилса, нима қилиш керак? Мазкур муаммони ҳал қилиш тажрибасини  солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўртоқлашди:

- Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти – бу СКнинг янги таҳрири билан жорий этилган янги ва адолатли нормадир. Бироқ унинг қўлланилиши ДСҚ дастурчиларининг камчиликларини кўрсатади. Ҳар ойда ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш вақтида компанияларда Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатрини тўлдириш чоғида мураккабликлар юзага келади. Афсуски, бу муаммога 14.08.2020 йилдаги 489 -сон ВМҚни ишлаб чиқишда лозим даражада эътибор қаратилмади.

Хизматларни экспорт қилувчилар бу билан ўша май-июль ойларида тўқнаш келишганди. Ва солиқчилар билан биргаликда ўзаро келишув асосида ечим топилиб, бу 489-сон ВМҚ чиққунга қадар бухгалтерларга ортиқча бош оғриғисиз ишлаш имконини берганди. Айнан – ушбу хизматларни экспорт қилувчилар ЭҲФни жўнатишмаган ва ушбу ҳажмларни 1-илованинг 020-сатрига қўлда “киритишганди”.

Энди эса бу Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 60-бандига зиддир.

Нима учун дастур бу сатрда хато беради ва ҳисобга олиш тўғрисидаги нормани тўлиқ қўллаш учун нима қилиш лозим?

Бу ҳолда ҳисобварақ-фактура, лозим бўлганидек, Низомнинг 60-бандига мувофиқ расмийлаштирилиши керак. Товарлар (хизматлар) экспорти (БЮД расмийлаштирилмайдиган ҳолатлар) бўйича етказиб берувчи электрон ҳисобварақ-фактурани ўзи шакллантиради. Бунда сотиб олувчининг фақат номини қайд этади ҳамда “норезидент” сўзини қўшиб ёзади. ЭҲФ операторларида бунинг учун ҳаммаси созланган ва ишламоқда.

Муаммо – Ҳисоб-китобнинг электрон шаклининг ўзида: Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайдиган экспорт хизматлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун айланма кўрсатиладиган 1-илованинг 020-сатри Ҳисоб-китобга 5-илова билан боғланмаган. Натижада тизим хато беради. Муаммо ҚҚС ҳисоб-китобида алгоритмни ўзгартириш йўли билан ҳал қилиниши керак.

Назаримда, 1-илованинг “Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар” 020-сатрида акс эттирилган Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича айланмалар 010-сатр “Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум” билан қўшилиши керак. Ва, тегишинча, ушбу сумма Ҳисоб-китобга 5-иловага киритилиши керак.

Дастурдаги камчиликни бухгалтерларни ортиқча муаммолардан халос этиш ва солиқ маъмурчилигини анча мантиқли қилиш учун имкон қадар тезроқ бартараф этиш зарур.

Вазиятни яқин вақтда кўриб чиқиш, чоралар кўриш ва расмий тушунтириш беришга ваъда беришди. Умид қиламизки, ушбу иш доирасида солиқчилар ҳисобот шаклини маромига етказиб созлайдилар.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

kuitngВернуться назад
kuting

Как начать с нами сотрудничать?

Предпринимателы желающие сотрудничать с нами могут оставить заявку на сайте, позвонить нам, задать свой вопрос, отправить свое обращение по почте на info@tttaudit.uz

+998 99 851 80 13 Отправить

×

ЗАКАЖИТЕ БЕСПЛАТНУЮ КОНСУЛЬТАЦИЮ

Или позвоните по номеру

(+998 93) 373-24-71
Спасибо, Ваша заявка принята
Наш представитель свяжется с Вами, Хорошего дня!)
OK
Спасибо, Ваш отзыв принят.
Наш модератор проверит его и выложит на сайт!)
OK

×

Оставить отзыв